Шуманай туманида «Китоблар олами» дукони очилди

Жорий йил 20 январь куни Муҳтарам Прзидентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида туманимизда бўлиб бир катор тадбиркорлар билан мулоқат ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Мулоқот давомида ёш тадбиркоримиз Медетов Сейдабулла томонидан Муҳтарам Президентимиз Фармойишларини амалга ошириш мақсадида туманда «Китоб олами» дуконини ташкил этиш бўйича таклифи билан чиқкан эди. Таклиф Муҳтарам Президентимиз томонидан қуллаб-қувватланиб ёш тадбиркоримизга 500 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Тантанали маросимга Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бошкарма бошлиги Улугбек Эшмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Мурат Арепбаевич Жуманов, «Маҳалла» ҳайрия жамғармаси Қоракалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи ўринбосари Нурулла Кеўлимжаевич Жамаловлар ва туман корхона ва ташкилотлар рахбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, ва ёшларимиз иштирок этди.

 

     

Бўлимлар