Мирас Карлибаев ва Нурлибек Таласбаев жамоаларига ғалаба келтиришди

Бугун Биринчи лиганинг 9-туридан ўрин олган 7 та учрашув бўлиб ўтди. Унда қорақалпоғистонлик футболчилар ўзларининг фаоллиги билан ҳам ажралиб туришди.

"Хоразм" - "Оқтепа" ўйинининг 81 дақиқасида хоразмликларнинг қорақалпоғистонлик футболчиси Мирасбек Карлибаев гол киритиб жамоасига ғалаба келтириди.

"Ёзвон-Лочинлари" - "Цементчи" баҳсида эса яна бир қорақалпоқ ўғлони Нурлибек Таласбаев 51 дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар