Қорақалпоғистонлик икки ўт ўчирувчи Туркияда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ёнғин хавфсизлиги спорти бутун жаҳон миқиёсига чиқиб улгурган бир пайтта бизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси спортчилари ҳам турли мусабақаларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон  Республикаси Ички ишлар вазири уринбасари,  полковник Ш.Аюбов "KRuz.uz"га хабар берди.

Мисол тариқасида кечагина  2017-йил 17-20 август кунлари  Наманган вилоятида ёнгин хавфсизлиги ҳодимлари ўртасида тўрт босқичдан иборат бўлган ёнғин учириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтти. 

Қизғин бақсларга бой бўлган мусобақада  ким кўчлию ким эпчил эканлиги мусобақа якунида яққол билинди.  Фаҳрийларимиз умум жамоа ҳисобида фахрли иккинчи уринни эгаллаб,  шохсупадан жой олиб қувончлари ич-ичига сиғмай минбар устида туриб юзларидан қувонч хеч ҳам тарк этмасди. 

Терма жамоамиз иштирокчилари П.Уразбаев,  М.Машарипов,  Д.Турапин,  М.Генжебаев,  Б.Ибрагимов,  М.Аблакимов,  Т.Кайпназаров,  А.Жангиров,  Х.Жаксиликов,  Л.Валерий ва М.Бекниязовлардан ташкил топиб кукракларида медал билан юртимизга кайтишди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бош бошкармаси бошлиғининг 2017-йил 8-август кунги «Халкоро ёнгин учирувчилар – қуткарувчилар спорти буйича ХIII жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги 50-сонли буйригига асосланиб,  жамоамиз аъзолари сафдор П.Уразбаев ва сафдор М.Машариповлар жорий йилнинг  25 сентябрь ҳам да 1 октябрь кунлари оралиғида Туркия Республикасининг «Измир» шахрида бўлиб ўтадиган ХIII жаҳон чемпионатида Узбекистон терма жамоаси таркибига қўшилди. 

Буни эшитган жамоамиз аъзолари қувончлари ич-ичига сиғмасди.  Буни эшитган чемпионат томошабинлари қарсакларга тўла баракалла деган овозлар билан табриклашди.  Жаҳон чемпионатида ҳам албатта юзимизни ёруғ қилиб байроғимизни кўкларга кўтаришига ишонамиз.

Ўзбекистон чемпионати да муносиб катнашиб,  ғолибликни қўлга киритган спортчиларни тантанали кўтиб олиш махсади да Нукус темир юл вокзалида тадбир ташкил этилиб орхестру гуллар билан тантаналий кўтиб олинди.  Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири уринбосари,  полковник Ш. Аюбов хамда Қоракалпоғистон  Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги  бошқармаси бошлиғи,  майор А.Давлетовлар сўзга чикиб,  ғолибларни табриклаб,  уларга келажагдаги мусобақаларга омад тилади.  Ўзбекистон  чемпионати совриндорлари киммат баҳо совғалар билан тағдирланишди.

Бўлимлар