Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи ва Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан кетдими? Бунга аниқлик киритамиз

Яқинда Нукус шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилган эди. Шундан сўнг,  одамлар орасида Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи Сейтназаров Генжебай ва Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бекжанов Халмурза ҳам лавозимидан озод этилгани ҳақида гап сўзлар пайдо бўлган эди. 

Бу гап сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилдик. Маълум бўлишича, Сейтназаров Генжебайни Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этиш ҳақида буйруқ чиқарилмаган экан. 

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилганимизда, Бекжанов Халмурза Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этиш ҳақидаги буйруқ чиқмаганини маълум қилишди. 

Демак,  бугунги кунда ҳар иккала раҳбар ҳам ўз лавозимида фаолият юритишмоқда.  

Бўлимлар