Ойбек Рўзимов: "Орол" футболчилари 5-7-ўринлар учун курашишади"

Биринчи лиганинг 9-турида "Орол" ўз майдонида "Локомотив БФК" клубини 3:1 ҳисобида таслим қилди. Биз ўйиндан кейин, мезбонларнинг учинчи голига муаллифлик қилган ҳужумчи Ойбек Рўзимовни суҳбатга тортдик.

- Ўйин яхши ўтди. Биринчи навбатда бугунги ғалаба учун, жамоадошларимга миннатдорчилик изҳор этаман. Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик ва бу бизга қўл келди.
- Ўйиндан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта кўнглим тўлди. Гол урганимдан хурсандман. Боз устига жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани уддалади. Бизга айни пайтда ғалаба жуда ҳам керак эди.
- Жамоа уйда яхши ўйнамоқда, бироқ сафардаги ўйинларда фақат ютқазяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Бизга тажриба етишмаяпти. Мана шу нарса асосий сабаб деб ўйлайман.
- "Орол" футболчилари бу мавсумда ўз олдиларига қандай мақсад қўйишган?
- Турнир жадвалида 5-7-ўринлардан жой олишни мақсад қилганмиз. Олий лигага чиқиш қийин бўлади барибир.
- Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Мавсум давомида 20-25 та гол уришни мақсад қилганман. Биринчи даврада 15 та гол урсам, биринчи мақсадимга эришган бўламан.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар