Нукусда йўловчини тунаб кетган коллеж ўқувчилари қамалди

1997 йили туғилган А.Ужанов ўзи билан тенгдош, Нукус компютер ва ахборот технологиялари касб ҳунар коллежининг 2-курсида ўқийдиган, Нукус шаҳри 21 кичик туманида истиқомат қилувчи М.Сейтжанов ва 1998 йили туғилган И.Абдигаппаров Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 2-курсида ўқийдиган,  Нукус шаҳри 21 кичик туманда яшайдиган дўстлари билан олдиндан тил бириктирган, дея ёзмоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри. 

2016 йил 25 январ куни қоронғи тушган пайтда соат 20:30 ларда ўз йўли билан уйига қайтиб келаётган Т.Сапаевнинг орқа томонидан бориб, уни уриб ерга йиқитди. Унга енгил даражали тан жароҳатини етказиб, бозор баҳоси 25 минг сўм бўлган қўл телефони, 30 минг сўм пулини, бозордан олиб келаётган мураббо, 1 та "Oriflame" номли пенасини,  1 та ласьон ва гелни босқинчилик йўли билан тортиб олади. 

Жабрланувчи Т.Сапаевга 130 минг сўмлик моддий зарар етказилди. Судланувчилар А.Ужанов ва М.Сейтановларга Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2016 йил 11 июль кунги ҳукми билан ЖКнинг 59,  61-моддалари асосида узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи ёш ўсмир И.Абдигаппаровга ЖКнинг 72-моддаси асосида 2 йил муддатга синов шартли жазо белгиланди. 

Бўлимлар