Нукус шаҳридаги мустақиллик байрами ва халқ сайли қаерларда ўтказилади?

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилиши кутилмоқда.   

Қорақалпоғистон хабар агентлигининг хабар беришича, Нукус шаҳрида байрам тантаналари 2 та жойда ўтказилади. 

Яъни, "Очиқ театр" (Амфитеатр) ва "Истиқлол" болалар маданият ва дам олиш боғида ўтказилади. 

"Амфитеатр"да ўтказиладиган байрам кечасида юртимизга машҳур санъаткорлар ва таниқли санъат усталари театрлаштирилган концерт дастурини қўйиб беришади. 

"Истиқлол" маданият ва дам олиш богида эса халқ сайли ўтказилади. 

Бўлимлар