Берунийда кам таминланган оила вакилларига паспорт олишлари учун пул тўлаб берилди

Берунийлик иккита кам таъминланган оилага холис ёрдам
Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари иштирокида Беруний туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Уримбаев Ахмет Нағметович ва Федерация ходимлари ва МФЙ ходимлари бир нечта хонадонларига ташриф буюрди. у ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Аҳолига ёрдам кӯрсатиш мақсадидаги  Беруний тумани Дослиқ МФЙ Китоб маҳалласи 3 уйда яшовчи фуқаро Нуримбетов Хасан ва рафиқаси Эржанова Зауреларнинг ҳонадони бӯлди. Мазкур оиланинг холидан ҳам хабар олинди. Х.Нуримбетов ва З.Эржановалар Федерацияга янги паспорт олиш учун ижтимоий ёрдам беришини сӯраб мурожаат қилди. Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳодимлари унинг яшаш шароитини ӯрганиб чиқиб, Федерация ҳисобидан Беруний туман ИИБ ҳисоб рақамига 300000 сӯм ўтказиб берилди. 

Шунингдек, Беруний туман ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раҳбарияти келишиб олинди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар