Рустам Саъдиев: "Барон"нинг давомида сизларга кутилмаган совға сифатида янги образларни, актёрларни очиб беришни режалаштирганмиз"

"Барон" филми ижодкорлари Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонда бўлишди. 
Учрашувлар пайтида филм режиссёри Рустам Саъдиев қуйидагича фикр билдириб ўтди.
- Бу филмни суратга олишга икки йилдай вақт сарфладик. Унинг муваффақиятли чиқиши, халқимиз томонидан яхши кутиб олиниши, билдирилаётган ижобий фикрлар-таклифлар меҳнатимизнинг самараси деб ўйлайман. Биздан томошабинлар филмнинг давомини талаб қилишмоқда. "Барон"нинг давоми режалаштирилган, худо хоҳласа, давомини суратга оламиз ва сизларга кутилмаган совға сифатида янги образларни, актёрларни очиб беришни режалаштирганмиз.
 

Бўлимлар