Махсет Ўтемуратов: "Қорақалпоқ эстрадасида энг фаол аёл хонанда йўқ"

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 4-сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг бешинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг блиц-саволларига жавоб қайтарди. 

- Бегис Темирбаев ва Алишер Аллаберганов.  Кимни қўшиқларини кўпроқ эшитасиз?

- Биз ижодни бошлаган пайтда Алишер Алламбергеновни қўшиқларини кўпроқ эшитардик.

- Бахадир Разимбетов ва Бауржан Хамидуллаев?

- Бахадир.

- DJ Миран ва Маубек.

- Миран.

- Бугунги кунда қорақалпоқ эстрадасидаги энг фаол эркак хонанда ким?

- Бахадир Разимбетов.

- Қорақалпоқ эстрадасидаги энг фаол аёл хонандачи? Борми ўзи?

- Йўқ.

- Энг хазилкаш хонанда ким?

- Мен билан ҳеч ким хазиллашмайди.

- Энг жиддий хонандачи?

- Бегис Темирбаев.

- Саҳнада энг яхши кийинадиган хонанда ким?

- Ҳаммада оддий кийим.

- Энг ёмон кийинганини айта оласизми?

- Бизларнинг саҳнага ёмон кийинадиганларни саҳнага чиқаришмайди.

- Охирги савол.  Сизни кийиниш услубингизни кўп танқид қилишади.  Айниқса костюм ичидан футболка кийишингизни. Бунга муносабатингиз?

- Ўз стилим ўзимга ёқади.  Кийимларимни ўзим танлайман.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

Бўлимлар