Женис Эрмашев: “Мажбурой ижро бюроси томонидан давомида газ ва электр энергияси бўйича юзага келган 50 миллиард сўм қарз тўланди”

“Еркин Қарақалпақстан” нашри мухбири Сағиндиқ Жаниев Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Женис Эрмашев билан суҳбат уюштирди. 

Суҳбатда Ж. Эрмашев бошқарма амалга оширган ишлар ҳақида гапириб ўтди. 

-  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,  унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан биро й давомида газ ва электр энергияси бўйича юзага келган 50 миллиард сўм қарзнинг тўланиши, шунингдек,  86 миллиард сўмдан ортиқ суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг бажарилиши,  12 миллиард сўмлик солиқ қарзлари ва 21 миллиард сўмлик қарздорларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ишлари амалга оширилди,  - дейди Женис Маратович. 

 

Бўлимлар