ҚДУ талабаси регби бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтди

2017 йил 4-5-август кунлари Таиланднинг Ганконг шаҳрида спортнинг Регби тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси бўлган Жеткер Базаров ҳам қатнашиб қайтди.  Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда. 

Бу мусобақада Осиёнинг энг кучли 10 та терма жамоаси қатнашди ва бизнинг спортчилар умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгалади.  Бу спортнинг юртимизга яқинда кириб келганини ҳисобга олган ҳолда бу натижани ямон деп ўйламаймиз. 

Бўлимлар