"Ниҳол-2017". Қорақалпоғистондан кимлар бу мукофотни олади?

25 август куни Тошкент шаҳридаги "Истиқлол" санъат саройида "Ниҳол-2017" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Раққоса Кинбаева Айқулашнинг журналист Фурқат Юсуповга хабар беришича,  бу йил совринни қўлга киритган санъаткорлар орасида иккита қорақалпоғистонлик бор. 

Булар жиров Саламат Аяпов ва опера хонандаси Ақилбек Пиязов. 

Мазкур тантанали маросимда Махсет Ўтемуратов "Жананим" қўшиғи билан чиқиш қилади ва унда Кинбайева Айқулаш рақс ижро этиши кутилмоқда. 

Бўлимлар