“Шарқ тароналари" фестивалида қорақалпоғистонлик қайси санъаткорлар иштирок этишади?

Самарқандда 25–30 август кунлари “Шарқ тароналари” ХI халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. 

Фестиваль давомида Ургут, Тойлоқ,  Жомбой, Пастдарғом туманларида мусиқий тадбирлар, концерт ва ижодий кечалар бўлиб ўтади. 

Мазкур фестивалда қорақалпоғистонлик хонандалар Бегис Темирбаев ва Айгул Надирова халқ қўшиғини ижро этиб чиқишлари кутилмоқда. Бу ҳақда хонанда Б.Темирбаев журналист Фурқат Юсуповга хабар берди. 

Шунингдек фестивалда "Айқулаш" ансамбли ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри раққосалари ҳам иштирок этишади. 

Бўлимлар