"Тахиатош" санаторийсига 3 миллион сўмга яқин дори-дармонлар хайрия ёрдами сифатида берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ҳар йили ташкиллаштирилиб келинаётган танловга Ўзбекистон Республикаси "Нуроний" фонди Марказий Кенгаши "Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик - ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг асосий белгиси" лойиҳаси билан қатнашиб, гранд дастурларида ғолиб бўлган эди.

Мазкур грант маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасидаги "Тахиатош" кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийси 21 миллион сўм миқдоридаги Массажер стимулятор термотерапевтик махсус NM-500 кровати, шунингдек, фонднинг Марказий Кенгашига Ўзбекистон "Дори-дармон" акционерлик компанияси томонидан меҳрибонлик ёрдам сифатида берилган 2 миллион 822 минг 667 сўмлик дори-дармонлар хайрия ёрдами сифатида берилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

11-май куни сиҳатгоҳ жамоатида мазкур хайрия ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон "Нуроний" фонди Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг бошлиғи У.Жалменов, Вазирлар кенгашининг Секретарият бошлиғи Т.Абдихалиқов, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А.Сержанов сўзга чиқиб, элимизда Президентимизнинг бошчилигида кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрликлари йилдан-йилга кучайиб бораётганлигини таъкидлаб, олиб келинган тиббий ускуна ва дори-дармонларни топширди.

Тадбир якунида санатория бош шифокори А.Мадаминов сўзга чиқиб, бундай инсонийлик ёрдами учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Бўлимлар