"Орол" Биринчи лиганинг энг сермаҳсул жамоаси

Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лиганинг ортда қолган 9 тури давомида 18 гол киритишган. Бу борада Темур Турдиев шогирдлари биринчи лигада пешқадам бўлиб туришибди. Турнир жадвали пешқадамлари "Цементчи" ва "Динамо" жамоалари ҳисобларида 17 тадан гол мавжуд.

Афсуски "Орол" жамоаси биринчи лигада энг кўп гол ўтказган жамоа номини ҳам ўзиники қилиб турибди. Нукусликлар 9 ўйинда ўз дарвозаларидан жами 23 та тўп олиб чиқишган. 17-ўриндаги "Ғиждувон" эса 22 та гол ўтказган.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар