O’zLiDeP депутатлари Нукус шаҳрида Президент фармонини тушинтириб, аҳоли муаммоларини ўрганишди

Нукус шаҳри “Қўскўл” макон фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла  институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-49 сонли фармонининг ижроси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Нукус шаҳри “Қўскўл” МФЙ раиси М.Атаниязов очди ва олиб борди.  Кун тартибидаги масала бўйича Нукус шаҳри ҳокими ўринбосари И.Утегенов сўзга чиқиб ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла  институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг аҳамияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тўлиқ тушунтириб берди. 

Шундан сўнг,  Нукус шаҳри Кенгаши депутати У.Сейтжанова сўзга чиқиб юқоридаги фармоннинг ижроси бўйича йил давомида ҳар ойда оилаларга кириб муаммоларни аниқлаш давом этишини таъкидлаб ўтди.

Нукус шаҳри Кенгаши депутати А.Эрежепов сўзга чиқиб,  ҳудудда яшовчи фуқароларнинг оилаларига кириб,  фармонда кўрсатилган ҳар бир банди бўйича тўлиқ тушунтириш ишларини олиб бориш,  яшаш ҳолатини ўрганиш,  фармонда қўйилган талабларни тўлиқ бажариш ва ҳудудда яшовчи оила аъзоларининг кундаликли турмуш тарзидан хабар олиб муаммоларни ўз вақтида йечилишида амалий ёрдам бериш лозимлоиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар халқ таълими маҳкамалари хизматини методик таъминлаш ва ташкиллаштириш бўлими мутахассиси Г.Уралбаева ҳам фармон мазмун моҳиятини тушунтириб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Аталиқ кўчасининг оқсоқоли У.Халмуратов кўчага тортилиб турган электр ёнғин хавфсизлиги,  одамларнинг ҳаётига хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтиб бу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат этилгани билан шу кунгача ечим топилмаганлигини айтиб ўтди,  сўнг Аталиқ кўчасида истиқомат қилувчи М.Медетов чиқиб сўзлаб,  ҳудудда яшовчи пенсионерларнинг пенсиясини берадиган ўрин бир-неча марта юқори ўринларга мурожаат этилишига қарамай нугунгача ечилмаётганлиги ва август ойида пенсияни олиш муаммога айланганлигини таъкидлади.

Депутатлар мазкур муаммоларни ўрганиб тез орада бартараф этишга вада беришди.

Фурқат Юсупов

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар