Президент қорақалпоғистонлик фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”

Сапаев Сададдин Мамбетович - Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туман маданият бўлимига қарашли “Бўстон” ашула ва рақс халқ ансамбли бадиий раҳбар

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” 

Омарбаева Шаригул - Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туман тиббиёт бирлашмаси неонатолог шифокори

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” 

Байманова Тамара Аллияровна - Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги 31-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Ходжанов Муратбай Турдымуратович - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон телеканали режиссёри

“Дўстлик” ордени билан

Палуаниязова Улмекен Жолдасбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон радиоканали бош муҳаррири ўринбосари

“Шуҳрат” медали билан

Давлетмуратова Гулнара Бегдуллаевна- Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир тонги” газетаси муҳаррири

Сейтмуратов Матеке Мухаматдинович - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Нукус телерадиомаркази кўчма техника воситалари гуруҳи катта электромеханиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Бўлимлар