Берунийда кўзи ожиз инсоннинг кўзини даволатиши учун пул тўлаб берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари иштирокида Беруний туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Раиси Уримбаев Ахмет Нағметович ва Федерация ходимлари ва МФЙ ходимлари бир нечта хонадонларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Федерация вакиллари Беруний туманининг Амир Темур МФЙ Камолиддин Беҳзод кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Танатарова Гулбазарнинг хонаданида бўлиб унинг холидан хабар олишди. Гулбаҳор опанинг яшаш шароити ўрганиб чиқилди. Опа ҳали ёш бўлишига қарамасдан бир кўзи умуман кўймай қолган иккинчи кўзи эса, Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонасида даволанганидан сўнг кўра бошлаган.

“Нурсиз” кўзини даволатишга ҳозирги вақтда маблағи йўқлиги айтиб мурожаат қилди ва Федерация дан мазкур масалалар бўйича ёрдам сўради. Г.Танатарованинг кўзини даволаш учун Г.Танатарованинг Нукус шахридаги Қорақалпоғистон Республикаси кӯз касалликлари шифохонасига бориб келишига ҳамда шу жойда даволанишга ишлатиладиган пул харажатларини кетадиган маблағарни Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳисобидан ўтказиб беришини ўз зиммасига олди.

Мазкур масала бӯйича Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раҳбарияти келишиб олиниб, Г.Танатаровнинг даволаниш муолажалари 2017 йилнинг 27 август кунидан бошланиши режалаштирилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар