Тахтакўпир туманидаги сайёр қабулда фуқаролар ўз муаммоларини айтишди

24 август  куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP Тахтакўпир тумани ҳамкорлигида “Тахтакўпир” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ўзбекистон Либрал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Сағындық Турманов раислик қилиб борди.

Қабулда шунингдек, Тахтакупир тумани хокими ўринбосари Р.Данегулов, O’zLiDeP Тахтакўпир тумани Кенгаши аппарат раҳбари А.Оспанов, “Тахтакўпир” ОФЙ раиси М.Шербеков, “Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси “Тахтакўпиртумангаз” филиали директори Б.Камалов, Қорақалпоқ худудий электр тармоқлари корхонаси очиқ акциядорлик жамияти туман электр таъминоти корхонаси раҳбари М.Есбергенов, туман “Ягона дарча” маркази директори П.Реймкулов, туман сув тармоқлари бошқармаси бошлиғи Т.Каллибеков,  шунингдек, “Тахтакўпир” овули аҳолиси,   тумандаги мутасадди ташкилотларнинг вакиллари ва ҳудудлардаги 6-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Сайёр қабул йиғилишида “Тахтакўпир” ОФЙ фуқароларидан 9-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари З.Умарова мактаб билан мактабгача таълим муассасасининг газ таъминоти ускунасини (ГРП) ни алоҳида қилиш бўйича, К.Турдиева  тозадан солинган жойига эски уйидаги электр энергия ҳисоблагични ускунасини янгидан барпо этилган уйга қайта ўрнатиш бўйича, М.Сапаров 3 та хужалик  томорка ери устидан газ турбалари ўтиб турганлигини бу эса экин майдонларида муоммо туғдираётганлиги, “Тахтакупир” ОФЙ да янгидан ташкил этилган “Кемал тахта” МЧЖ раҳбари М.Толегенов  корхонанинг кенгайтириш учун 100 млн сум  миқдорида кредити банк тамонидан берилмай кечиктирилиб келинаётганлигива бу ўз навбатида кийинчилик туғдираётганлигини айтиб ўтишди.

Шунингдек, 7-сонли мактаб директори Г.Алламбаева мактабнинг компьютерлари эскирганлиги ҳозирги ҳолатда таъмирталаб даражасида эканлиги ва янги компьютер билан таъминлашга ердам сўраётганлиги, нуроний М.Умирбаев аҳолига томорқа сув етказиб бериладиган орка томондаги сув ҳавзаларини тозалаш тўғрисида ва аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича, Б.Альжановнинг мурожаатлари ва аҳоли турғунларидан газ босими умуман паст даражада эканлиги, ички кўчалар таъмирталаб бўлиб турганлиги айтилиб ёрдам сўралган.

Аҳоли муаммолари тегишли мутаҳассислар томонидан тингландилар ва ўз жойида ечилиши кўтилган мурожаатларга жавоб берилди. Энг асосий мурожаатларда фуқароларнинг ижтимоий аҳволи кўтарилди ва мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича туман ҳокимлигига кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул йиғилишда “Тахтакўпир” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва корхона-ташкилот масъул вакиллари, мутаҳассислар, депутатлар томонидан мурожаатлар ўрганилиб, шу жойнинг ўзида жавоблар бердилар. Учрашув давомида ёзма мурожаатлар ҳам бўлди ва ҳал этилмаган мурожаатлар маҳаллий депутатлар томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олдилар.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар