Анвар Шразов ва Рахат Жумамуратов Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатимиз ёшлари халқимизнинг меҳнатсеварлик, билим ва маърифатга интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, бағрикенглик каби олижаноб фазилатларини ўзида мужассам этиб, Ватан манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган баркамол авлод сифатида жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда. 

Ўзбек халқининг улкан салоҳияти бугунги кунда ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираётган, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган, азму шижоатли, навқирон ёш авлодимиз тимсолида яққол намоён бўлмоқда.

Юртимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз равнақига, унинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватанпарвар ва фидойи ёшларимизнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин

«Шуҳрат» медали билан

Жумамуратов Рахат Тлеумуратович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кенгаши раиси

Шразов Анвар Асаматдинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази» ташкилий-кадрлар бўлими мудири

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Бўлимлар