Қорақалпоғистонлик тадбиркор Утемурат Панаев Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ва гарови бўлган ўрта синф – мулкдорлар синфини шакллантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ўзининг самарали меҳнати, билим ва тажрибаси билан республикамизнинг иқтисодий қудратини, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш ишларига катта ҳисса қўшиб келаётган юртимиз тадбиркор ва фермерларининг қуйидаги 

муносиб вакиллари давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотлансин

«Шуҳрат» медали билан

Панаев Утемурат Бердимуратович - Нукус шаҳридаги «Титан цемент» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Бўлимлар