Нукусда оиладаги муаммо ва ечимлар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» ва партиянинг Нукус шахар Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙ аҳолиси билан «Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг аҳамиятли масалалари: муаммо ва ечимлар» мавзусида очиқ мулоқат ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзМТДП ҚР Кенгаши Ижроия Қўмитаси этакчи мутахассиси Айнура Утениязова "KRuz.uz"га хабар бермоқда. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Нукус филиали ва Нукус шаҳар Имом эшон жомъе масжидидан вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Очиқ мулоқатда маърузачилар томонидан шу йилнинг ўтган етти ойи якунида ўтган йилга солиштирганда оилавий ажрим ҳолатларнинг кўп бўлганлиги, шунингдек, эрта никоҳ қўриш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳам юз бераётганлиги  ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда «Қос булақ» МФЙ турғуни Тазагул Қараманова, партия фаол аъзоси, нуроний Кенжебай Худайбергенов ва маслахатчи Светлана Косбергеновалар ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.    

Очиқ мулоқат баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Шунингдек, очиқ мулоқат якунида «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙда яшовчи хотин-қизларнинг рўйхати олиниб, келгуси ҳафтада уларнинг Республика Онкология диспансеридан бепул тиббий кўрикдан ўтиши таъминланади.

Бўлимлар