Қонликўлда фермер ва деҳхонларга инновацион хизмат кўрсатувчи информацион-консалтинг маркази ўз ишини бошлади

24 август куни Қонликўл туманида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати,   Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ривожлантириш лойиҳаси ва «Ўзбекистон Республикасининг қурғоҳчилик туманларда деҳхон ва фермер хўжаликларининг климатнинг ўзгаришига мослашиш лойиҳаси» қўчма дастури ёрдамида фермер хўжаликларига информацион-консалтинг хизматини кўрсатувчи «Konsawt Markaz» МЧЖ маркази ишга тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Ушбу марказнинг асосий мақсади-туманда фаолият олиб бороётган фермер ва деҳхон хўжаликларига климат ўзгаришига мослашиш,   қурғоқчилик даражасида овул хўжалиги ишларини юритиш,  ҳосилдорликни ошириш,   фермер хўжалигини бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш,   кредит олишда бизнес режа тузиш,  ҳисоб-китоб ишларини йўлга қўйиш ва ҳоказо. Йўналишларда консалтинг ва информацион хизматларни амалга ошириш ҳисобланади. 

Лойиҳа асосида берилган асбоб-ускуналар ёрдамида инновацион хизматлар экин майдонларининг шўр ва наъмлик даражасини аниқлаш имконини беради.   Бу имкониятлар туман фермерлари учун экиш мавсумида фермерлик ишларини оптималлаштириш,   ҳосилдорликни оширишга ўз ёрдамини кўрсатади. 

Марказда фермерлик ва бизнес режалари бўйича кишик кутубхона ташкиллаштирилди. 

 Бундан ташқари,   яқин кунларда фермерларни ва ёш фермерлик ишини бошловчиларни ўқитиш бўйича ишлар амалга оширилади. 

 Марказнинг олдига қўйилган яна бир мақсади-коллеж ўқувчиларини ва ёшларни фермерлик йўналиши ва ўз бизнесларини бошлашга қизиқтириш ҳисобланади.   Бу ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Ёшлар иттифоқи»нинг Қонликўл туман кенгаши билан ҳамкорликда иш олиб бориш режалаштирилмоқда.  

Бўлимлар