Шўмонойда сутни қайта ишлаш цехи қурилмоқда

Президентимиз шу йилнинг 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,  Ўзбекистон Ривожланиш ва тикланиш фондига бир ой муддатда Шўманай туманида "Досмырза шарўа" фермер хўжалиги томонидан сутни қайта ишлаш цехини ишга тушириш учун 552 минг доллар миқдорида кредит маблағларини ажратиш чораларини кўришни топширган эди,  дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

"Досмырза шарўа" фермер хўжалиги томонидан бугунги кунда белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб,  унинг учун ажратилган 0,42 гектар майдонда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 

Шу лойиҳани амалга оширишда лойиҳа бошловчиларининг таклифлари билан сутни қайта ишлаш комплексининг қурилиши учун 1 миллиард 100 миллион сўм,  сутни қайта ишлаш ускуналари учун 810 миллион сўм ва музлаткичли автомобил сотиб олиш учун 90 миллион сўм,  жами 2 миллиард сўм миқдоридаги миллий валютада кредит олишга лойиҳа баҳосига ўзгартириш киритилиб,  ҳозиги вақтда Халқ банки томонидан дастлабки 500 миллион сўмлик маблағ ажратилди. 

Бўлимлар