Қорақалпоғистонлик қайси хонандаларда лицензия бор?

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 5-сонида “Ўзбекконцерт” давлат муассаси Қорақалпоғистон бўлими директории Икрам Абдикаликов меҳмон бўлди. Қуйида директорнинг бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаевалар томонидан берилган айрим саволларига қайтарган жавобларини ўқишингиз мумкин. 

Фурқат Юсупов:  Бугунги кунда қорақалпоқ эстрадасида қайси хонандаларда лицензия бор? Номма-ном шошилмай айтиб ўтишингиз мумкин. 

Икрам Абдикаликов:  Кўпга чўзилмайди.  Қорақалпоқ эстрадасидаги хонандалар орасида лицензияси борлар кўпчиликни ташкил этмайди. Сабаби “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси фаолияти тугатилганидан сўнг,   “Ўзбекконцерт” фаолияти ҳақидаги саволлар кўпчиликни ўйлантирди. Санъаткорлар орасида лицензия бекор қилинар экан деган миш-мишлар болалаб кетди. Айни пайтда лицензия бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  Бугунги кунда Шираз Нуратдинов, Саламат Қаллибеков, Арсиланбек Асқаров, Жаноб Расул, Байрам пердебаев, Аллан Алланазаров ва бошқа бошловчиларда ҳам…
Фурқат Юсупов: Тўхтанг-тўхтанг,  бошловчиларга ўтмаймиз.  Хонандалар ҳақида бу савол.  Ёки бўлдими шу?

Икрам Абдикаликов:  Бўлди…
Фурқат Юсупов: Ооо,  мен ўйлагандан ҳам анча кам экан. 
Икрам Абдикаликов:
  Энди ташкилотимиз яқинда ташкиллаштирилганидан сўнг,  ҳали лицензия олган хонандалар кўп эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

 

Бўлимлар