Президент қорақалпоғистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,  мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 

Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга,  фуқароларнинг қонуний манфаатларини,  ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга,  қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга,  жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга фахрий унвон берилсин:  

«Дўстлик» ордени билан

Нурабуллаев Кенесбай Зарипбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Эрмашев Женгис Маратович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи 

«Шуҳрат» медали билан

Жаметов Рашид Кдирбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи 

Иматов Савид Базарбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори 

Мирзамуратов Муратбек Баймуратович - Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди йўриқчи-қутқарувчиси 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри,  2017 йил 26 август 

Бўлимлар