Қўнғирот тумани прокуратураси тадбиркорга ёрдам берди, натижада уч янги иш ўрни очилди

Қўнғирот тумани прокурори И. Арзиев “Еркин Қарақалпақстан” газетасида прокуратуранинг тадбиркорларга кўрсатаётган амалий ёрдами ҳақида мақола ёзди. 

Мақолада таъкдиланишича, тадбиркор Бахтияр Айтбаев ўз мурожаатида туманнинг Ўзбекистон кўчаси,  рақамсиз жойда автотранспорт қуролларига техник хизмат кўрсатиш иши билан боғлиқ муаммоси борлигини билдирган. 

Унинг бу масаласи туман прокуратураси томонидан тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганиб чиқилиб,  унга ишини давом эттириш учун етказиб бериладиган электр энергияси 8 кВт ҳажмини 17 кВт ҳажмга кўпайтириб берилиб,  унинг масаласи ечилди ва у томонидан туман аҳолисига автотранспорт қуролларига техник хизмат кўрсатишда қўшимча уч янги иш ўрни очилди ва ҳозир у ўз даолиятини давом эттирмоқда. 

Бўлимлар