Шўманайда сутни қайта ишловчи яна бир корхона қурилмоқда

Президентимиз шу йилнинг 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,  Ўзбекистон Ривожланиш ва тикланиш фондига бир ой муддатда Шўманай туманида "Фатима Караматдинова" корхонаси томонидан сутни қайта ишлаш цехи учун 122 минг доллар миқдорида кредит маблағларини ажратиш чораларини кўришни топширган эди,   дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

"Фатима Караматдинова" якка корхонаси томонидан сутни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Россия Федерацияси Москва шаҳрининг "Сфоджатек" корхонасидан ускуна олиш бўйича шартнома тузилмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан корхона учун 0, 20 гектар ер ажратилиб,  лойиҳа учун 139 минг евро миқдорида кредит олиш мақсадида Халқ банкининг туман филиалига тегишли ҳужжатлар топширилиб,  улар томонидан корхонага 55, 5 минг доллар миқдорида кредит ажратиб берилди.

Бугунги кунда корхона томонидан ўз маблағлари ҳисобидан корхонанинг биноси қуриб битказилди. Шу йилнинг сентябр ойида ускуналар олиб келиниб ўрнатилиши кутилмоқда.

Бўлимлар