Нукусдаги Амир Темур номидаги дам олиш боғи қайта очилди

Нукус шаҳридаги Амир Темур номидаги маданият ва дам олиш боғи анчадан буён фойдаланилмай ётган эди. Бироқ бу йил мазкур маданият боғида қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, янги аттракционлар қурилди.

Мазкур дам олиш масканининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариэв, Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси С.Нағметов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Қорақалпоғистон хабар агентлигининг хабар беришича, Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда маданият ва дам олиш олиш боғида 21 минг метр квадрат майдонга газон экилиб, сув сепиш қурилмалари ўрнатилди. Шунингдек, ички йўллар ишланиб, ўтиргичлар билан таминланди. 20 дан ортиқ аттракцион қурилди. Қурилишларни "Давлатназор оромгоҳи" МЧЖ амалга оширди.

Амир Тимур бағы реконструкциядан шықты

Амир Тимур бағы реконструкциядан шықты

Расмлар "kknews.uz" ва "karinform.uz" сайтларидан олинди

Бўлимлар