Қорақалпоғистонлик ёнғин ўчирувчи янги ихтиро қилди

«Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ ККни ёнғиндан мухофаза қилувчи 5-ҲЁХК смена бошлиғи катта лейтенант  Жуманиязов Махмуд  2014 йил Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини муваффақиятли тамомлаб келгач Нукус шаҳрини ёнғиндан мухофаза қилувчи 2-ХЁХКда хизматни бошлади. Бу ҳақда «Uz-KorGasChemical» МЧЖ ККни ёнғиндан муҳофаза қилувчи ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник С.Ниетуллаев журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.

Хизматни олиб бориш мобайнида кўплаб ёнғинларни бартараф этишда қатнашди. Айниқса қиш кунлари хаво харорати кескин пасайиб кетган пайтлари чиқиш ва қўшни чиқиш ҳудудларида ёнғинларнинг кўпайиб кетиши ҳаттоки битта навбатчиликда 4-5 ва  унданда кўп ёнғинлар содир бўлар эди. Шундай холларда ёнғин ўчирувчиларга жуда қийин бўлар эди.

Сабаби, биринчи ёнғиндан келгандан сўнг ёнғин ўчириш енглари ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимлари жуда хўл ва нам ҳолда бўлади, енглар ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимлари қуримасдан туриб кейинги ва ундан кейинги содир бўлган ёнғинларга чиқиб кетиши ва бунинг натижасида ёнғин ўчирувчиларнинг бевосита соғлигига таъсир қилган ҳоллари тез-тез кузатилар эди.

Махмуд қандай қилиб бундай ҳолларда ёнғин ўчириш енглари ва ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимларини тезда қуритиб яна жанговор шай ҳолатга келиши мумкинлиги ҳақида кўп бош қотирар эди.

Унинг қизиқиши ва изланишлари ўз мевасини берди. У ёнғин ўчириш енгларини 40 0С хароратда 45 дақиқа ичида, ёнғин ўчирувчиларнинг жанговор кийимларини эса 30 дакикада хеч қандай зарарсиз қуритиб оладиган «Қуритиш камерасини» яратди.

«Бу «Қуритиш камераси»ни қиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетганда кетма-кет ёнғинлар содир бўлганида тез яна жанговор шай ҳолатга келишга ва узоқ давом этадиган ёнғинлар содир бўлганида бевосита ёнғин жойида ишлатиш имконига эга, ускуна 220 вт да ишга тушиб 2та вентилятор ва қиздириш спиралларидан иборат», дейди М.Жуманиязов.

Ускунани қуриш ишларида унга 5-ХЁХК катта инструктор сержант А.Жумамуратов ёнғин ўчирувчилар И.Кидирбаев ва И.Балтабаевлар жуда катта ёрдам бердилар.     

М.Жуманиязов ҳозирда яратган ускунасини янада мукаммаллаштириш устида ишламоқда. 

Бўлимлар