5 йилдан сўнг маданият вазири бўлишни орзу қилган Икрам Абдикаликов "Ўзбекконцерт" ҚР бўлими директори лавозимидан кетди

Ўтган ҳафтада Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттириши меҳмони бўлган Икрам Абдикаликов бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаевалар томонидан берилган саволларга, қорақалпоқ эстрадасида лицензияси бор ва йўқ хонандалар ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек у, "5 йилдан сўнг ўзингизни қаерда тасаввур қиласиз", дея берилган саволга "Худо хоҳласа маданият вазири лавозимида. Бу бировнинг ўрнига кўз олайтириш эмас, аксинча яхши ният", дея жавоб қайтарган эди.

Биздаги маълумотларга кўра Икрам Абдикаликов "Ўзбекконцерт" Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимини тарк этган.

Айни пайтда И.Абдикаликовнинг кейинги фаолияти ҳақида аниқ маълумотлар йўқ

Бўлимлар