И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейининг янги биноси очилди (фото)

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейининг янги экспозициясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов очди ва олиб борди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Хакимов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Музей директори Г.Изентаева бинонани сифатли қуриб битказишда муносиб ҳисса қўшган барча ташкилотларга, қўли гул қурувчиларга миннатдорчилик изҳор этди.

Экспозиция заллари замонавий кўринишдаги чиройли бинонинг иккинчи ва учинчи қаватида жойлашган бўлиб, 500 дан ортиқ Россия, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон рассомларининг ижодий ишлари қўйилган.

Иккинчи қаватда қорақалпогъистонлик рассомларнинг замонавий ижод намуналари, учинчи қаватда ўзбекистонлик ва ХХ аср рус рассомларининг ижодий ишлари жойлашган.

Бўлимлар