Нукусда каратэ бўйича Қорақалпоғистон кубоги ўтказилди (фото)

Яқинда Нукус шаҳридаги 1 сонли БЎСМнинг спорт залида спортнинг Каратэ WКF тури бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Қорақалпоғистон кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Федерация ходими Ажинияз Мамбеткаримов журналист Фурқат Юсуповга хабар берди.

18 ёшдан юқори бўлган эркаклар ўртасида 1-ўринни Адҳам Иброҳимов, 2-ўринни Едиге Султамуратов ва 3-ўринни Сапармурод Сахиевлар эгаллади.

18 ёшдан юқори бўлган қизлар ўртасида эса 1-ўринни Жанна Жалгасбаева, 2-ўринни Дилноза Юсупова, 3-ўринни Наргиза Муртазаевалар эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни спортнинг якка кураш турларига ихтисослаштирилган Республика спорт мактаби жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни Нукус шаҳар 1-сонли БЎСМ жамоаси, 3-ўринни эса Беруний жамоалари эгаллади.

Бўлимлар