Амударё туманида мустақиллик байрами нишонланди (фотогалерея)

Шу йилнинг 29 августида Амударё туманидаги Вахум аҳоли пунктида жойлашган спорт компексида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Томошагоҳга туманимиз раҳбарлари, республика раҳбарияти вакиллари ташриф буюрди. Улар дастлаб туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимларининг жорий йилда экин майдонларида етиштирган энг сара маҳсулотлари ва турли касб-ҳунар эгаларининг меҳнатлари маҳсули намойиши билан танишдилар, деҳқонларимиз етиштирган маҳсулотлар тотли ҳиди она заминимиз саховатидан дарак бериб турганлигини таъкидладилар, миришкор деҳқонлар яратажак улкан пахта хирмонига барака тилаб, дуога қўл очдилар.

Байрам томошасига йиғилганларни, бутун халқимизни туманимиз ҳокими Султанбой Йўлдашев қизғин табриклади.

Шундан сўнг туман Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган ғояни ўзида мужассам этган улкан театрлаштирилган байрам томошаси бошланди. Мустақилликни, бетакрор юртимизни, ундаги барқарор бахтиёр давронамизни улуғловчи қўшиқлар қўшиқларга уланди, рақслар, адабий композициялар ижро этилди.

Байрам томошаси тугагач, навбат миллий спорт ўйинларига берилди. Кўнгилочар томошалар узоқ давом этди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар