Махсет Ўтемуратовдан расмий баёнот: "Ҳамкасбларимдан узр сўрайман"

Шу йилнинг 7 август куни "Нукус ФМ" радиоканалининг тўғридан-тўғри эфирга бериладиган "5х5" эшиттиэишида иштирок этиб, эшиттириш бошловчилари томонидан берилган саволларга жавоб берган эдим.

Суҳбат давомида менга бугунги қорақалпоқ хонандалари ижоди, уларнинг муваффақиятлари ва камчиликлари бўйича ҳам саволлар берилди.

Барчамиз яхши биламиз, жорий йилнинг 3 август куни Муҳтарам Президентимиз иштирокида маданият, санъат, маънавият, адабиёт ва оммавий ахборот воситалари ходимларти билан учрашув бўлиб ўтди ва Муҳтарам Юртбошимиз томонидан соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Бу албатта биз ижодкорлар, шу жумладан санъат аҳли учун тарихий сана бўлиб қолди ва юртимизда ижод аҳлига қаратилаётган юксак эътибор учун жуда миннатдормиз.

Тўғридан-тўғри суҳбат давомида мени ҳаяжон босиб, қолаверса, ўзимнинг гапга чевар эмаслигим сабабли "унвон олган артистлар давлатимиз мукофотидан таъсирланиб, халқиммизга янада кўпроқ ижодий маҳсулот беришлари керак. Биз давлатимиз, халқимиз ишончини оқлай олмадик", деган фикрни айтиш ўрнига "давлатимиз мукофотига лойиқ эмас", деган сўзларни қўллаб юбордим. Бу учун барча ижодкорлардан, хонандалардан, ҳамкасбларимдан ҳамда халқимиздан расман кечирим сўрайман.

 

М.Ўтемуратов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист.

Бўлимлар