"KRuz.uz" сайтига ИИВ, O’zLiDeP, МТДП ва Каратэ Федерацияси ташаккурнома берди

 

"KRuz.uz" сайти Қорақалпоғистонда биринчи рақамли янгиликлар сайтига айланиб улгурди. Сайтни бир кунда 1-1,7 минг одам ўқиб бормоқда. Бу албатта у қадар катта рақам эмас. Секин-аста сайт ўқувчилари сони ортиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда сайтни 15 мингдан ортиқ инсонлар кузатиб боришмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Карате Миллий Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими "KRuz.uz" сайтига ҳамкорлик учун Ташаккурнома берди.

Бундан олдин 27 июн Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сайтга Ташаккурнома, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши эса ўзаро ҳамкорлик учун фахрий ёрлиқ топширган эди.

Биз бундай эътибор учун уларга ташаккур изҳор этамиз ва ҳамкорлигими узоқ давом этади деган умиддаман.

Фурқат Юсупов
"KRuz.uz" сайти раҳбари

Бўлимлар