"Касаба-тур" веломорофонининг Республика босқичида 400 дан ортиқ ҳаваскорлар иштирок этишди

Нукусда кархона, маҳкама ва ташкилотларда ишловчи ходимлар ўртасида "Касаба-тур" веломорофонининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ички ишлар, Соғликни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, "Маҳалла" жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, "Камолот" ЁИҲ Қорақалпоғистон Республкикаси Кенгаши билан биргаликда ўтказилган мусобақада 400 дан ортиқ ҳаваскор веломорофончилар иштирок этишди.

Бу босқичда 25-30 ёшдаги хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни Кегейлиу туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқитувчи мураббийи Қарлиғаш Бегжанова, эркаклар орасида Нукус спорт коллежи ходими Батир Худайбергенов, 35 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар орасида Хўжайли туманидаги 52-сонли умумий билим бериш мактабининг ходими Амангул Есентурлиева, эркаклар орасида Нукус спорт коллежи ходими Қуванишбай Қудайбергенов эгаллади.

Шунингдек мусобақада "Энг ёши катта иштирокчи" номинацияси Кегейли туманидаги 23-сонли умумий билим бериш мактабининг ўқитувчиси Сарбиназ Ўтамбетовага, Нукус шаҳар "Баркамол авлод" марказининг тўгараги бошлиғи Бек Атажановга, "Ғалабага бўлган интилиши учун" номинацияси Хўжайли туманидаги 14-сонли умумий билим бериш мактаби ходими Зубайда Убайдуллаевага, Тахтакўпир туманидаги 13-сонли умумий билим бериш мактаби ўқитувчиси Султан Турмановга, "Энг ёш иштирокчи" номинацияси Қораўзак туманидаги 16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчиси Сарбиназ Палванбаевага, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг ходими Еркебай Абдирамановга, "Энг фаол хотин-қиз иштирокчи" номинацияси Тахтакўпир туманидаги 8-сонли умумий билим бериш мактабининг ўқитувчиси Зийнагул Қаллибековага берилди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бўлимлар