Қонликўлда «Бахтли» дам олиш маскани фойдаланишга берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабр кунги «2011-2015 йилларда маданият ва дам олиш боғларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва ўларнинг ишларини жадаллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлаш ҳақида»ги 322-сонли қарорига мувофиқ, «Маданият» маҳалла фуқоралар йиғини худудидан «ҚАНЛИКОЛ ФУТБОЛ АРEНА» хусусий корхонаси томонидан «Бахтли» дам олиш паркини ташкиллаштириш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармасига 0,5 га ер майдони ажратилиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Ҳашар йўли билан халқимизнинг сайир этиш ва дам олиш паркининг бугинги кунда Виргин орчаси (можжевелник) ўтирғизилди.Шунинг билан бирга буйиртмачи туман ободонлаштириш бошқармаси сармояси ҳисобидан смета баҳоси 59,9 млн сўм бўлган 0,5 га ерга «Гранд строй ПИК Нукус» Маъсулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари олиб борилди.

Дам олиш маскани ёнидан 3,9 га ер майдонига ҳар ҳил декоратив ва мевали дарахтлар экилди.

«Бахтли» дам олиш масканининг ошилиш маросими, жорий йил 29 август кунги Ўзбекистон Республикаси Мустаҳиллигининг 26 йиллик байрами муносабатига боғишланган «Фидойинг бўлгаймиз сенинг Ўзбекистон» театрлаштирилган байрам тамошалари билан давом этди.

Бўлимлар