«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони билан 3 та журналист мукофотланди

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 85-моддасининг 6-бандига мувофиқ,   Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгесининг Президиуми Қарори эълон қилинди.   

Қарорга кўра,  ЎзАнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мухбири 
Ортиқбоев Аминбой Ўрозбоевич, Қорақалпоғистон болалар ва ёш ўсмирларнинг "Жеткиншек" газетаси маъсул ходими Уббиниязова Дариха Умирбаевна ва Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон телеканали "Мусиқий дам олиш ва кино дастурлари" бош муҳарририятининг катта муҳаррири Бекбергенова Анжим Бекбаулиевна  «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони билан мукофотланишди. 

Бўлимлар