Қонликўлда Мажбурий ижро Бюроси томонидан 2та оила табий газ тармоғидан ажратиб қойилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29-май ПФ-5059-сонли Фармони ва ушбу йил 30 май ПҚ-3016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро Бюроси фаолиятини ташкил этиш туғрисида»ги қарори асосида Мажбурий ижро Бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани бўлими 2017 йил 1 июл кунидан ўз ишини бошлади. 

Қонликўл тумани ҳокимлиги расмийт сайти хабар беришича, туман бўйича жами 7 та овул фуқоралар йиғини, 3 та маҳалла фуқоралар йиғини ва 1 та шаҳарча фуқоралар йиғини бўлиб, уларга Мажбурий ижро Бюроси томонидан аҳолига қулай шарт-шараитлар яратиш мақсадида 6 нафар давлат инспекторлари (барчаси терминал билан таъминланган) ажратилди. Инспекторларнинг ҳар бирига ўрта ҳисобда 1372 та оиладан тўғри келади. Қонликўл тумани Мажбурий ижро Бюроси томонидан режа асосида амалга оширилган ишлар натижаси асосида тушим: табий газ бўйича 247% га, электр энергияси бўйича 102% га бажарилди.

Мажбурий ижро иш жараёнида жами 681,1 минг сўм муқдоридаги 6 та ҳуқуқбузарлик (5таси электр энергияси, 1таси табий газ) аниқланиб, 297 минг сўм ўндириб олинди.Туманда 2 та оилада табий газ бўйича қарздорлиги туғрисида огоҳлантириш берилишига қарамай вақтида тўламаганлиги туфайли тармоқдан ажратиб қойилди. Электр энергияси бўйича 2 та юридик шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 ҳиссаси муқдоридаги жаримага тортилди ва жарима солиғи тўлагандан сўнг, тармоқга қайта ўлаб берилди.
Мажбурий ижро Бюроси томонидан тумандаги аҳоли билан учрашиб, коммунал тўламларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, ноқонуний тарздаги ҳаракатларни қилмаслиги ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар