Нукусда кўчада фуқарони уриб, нарсаларини олиб қочган босқинчи қамалди

1986 йили туғилган Ф.Ерлепесов 2015 йил 28 декабр куни соат 18:30 да спиртли ичимликлар ичиб маст ҳолда Нукус шаҳри “Таслақ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Космос” болалар маданий дам олиш маркази олдида фуқаро Г.Аманбаевага босқинчилик йўли билан ҳужум қилган, дея ёзмоқда “Еркин Қарақалпақстан” нашри.

Унинг бошига қўли билан уриб, оёғи билан тепиб, йўл четида судраб олиб бориб, юзига уриб ерга йиқитади.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра соғлигини бузилишига олиб келган “енгил” даражадаги тан жароҳати етказилди.

Бошига кийиб юрган бозор баҳоси 700 минг сўмлик норка бош кийими, қўлидаги 25 минг сўмлик сумкаси ва унинг ичидаги 650 минг сўмлик уяли қўл телефони, телефонга тегишли ичидаги 75 минг сўмлик 16 ГБлик флешкасини, 6 минг сўмлик бир дона телефон наушнигини, “Миллий банк”га тегишли бўлган ичида 410 минг сўм пули бўлган пластик картасини, 12 минг сўм нақд пулини ва бошқа нарсаларини босқинчилик йўли билан тортиб олиб, қочиб кетган.

Бу иш ҳаракатлари билан Ф.Ерлепесов ЖКнинг 164 моддаси 3 бўлими “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, ЖКнинг 59, 60, 61-моддалари асосида узоқ муддатда озодликдан маҳрум қилинди.

Бўлимлар