Берунийда посбон маҳалла оқсоқоли этиб сайланди

Беруний туманидаги “Бунёдкор” макон фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) ва маслаҳатчиларини сайлашга бағишланган вакиллар мажлисида фуқаролар йиғини бошлиғи (оқсоқоли) лавозимига қўйилган икки номзоднинг ичидан олдин мазкур макан фуқаролар йиғинида посбон бўлиб ишлаб келаётган Айбек Юсупов кўпчиликнинг ишончига сазовор бўлиб, очиқ овоз бериш йўли билан бошлиқ лавозимига сайланди. 

Шунингдек, “Амир Темур” макон фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда ҳудуд аҳолиси орасида обрў-эътиборга сазовор бўлган Илҳам Ибрагимов очиқ овоз бериш йўли билан макон фуқаролар йиғини бошлиғи лавозимига муносиб деб топилгани ҳақида хабар берилган

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар