ҚР Молия вазирлиги бюджет маблағлари қайси соҳаларга қанча йўналтирилгани ҳақида маълумот берди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Унга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ходимлари ва партия фаоллари иштирок этишди. 

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азамат Абдижалиев томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.

«Қорақалпоғистон Республикасининг 2017 йилги бюджети субвенциясиз, яъни 1 трлн 423,2 млрд сўм ҳажмида, шундан даромадлар 1 трлн 172,3 млрд сўм, юқори бюджетдан ўтказиб бериш даромади 250,9 млрд сўм ҳажмида тасдиқланди. Шундан 122,7 млрд божхона тўловлари, уяли алоқа операторларидан қўшимча қун солиғи 65,5 млрд, “Шахпахта” кон бўйича корхоналардан недра солиғи 62,6 млрд сўмни ташкил этади.

Асосий бюджет маблағлари қуйидагиларга:

-    Таълим соҳасига 734,6 млрд сўм (жами бюджетнинг 51,6 фоиз)
-    Соғлиқни сақлаш соҳасига 372,1 млрд сўм (26,1 фоиз)
-    Болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар 119,4 млрд сўм (8,4 фоиз)
-    Иқтисодиёт ҳаражатларига 68,4 млрд сўм (4,8 фоиз)
-    Марказлаштирилган инвестиция дастурларини молиялаштиришга 53,2 млрд сўм (3,7 фоиз)

Бошқарув органларини сақлаш ҳаражатларига 23,6 млрд сўм 91,7 фоиз) ажратилди», дейди Азамат Абдижалиев.

Тадбир давомида юқорида сўз этилган мавзулар юзасидан фикр-таклифлар билдирилиб, олдинда турган вазифалар белгилаб олинди ва тадбир иштирокчилари партия ташкилотининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

 

Бўлимлар