Қорақалпоғистондаги 9 туман субвенция олувчилар қаторидан қачон чиқарилади?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Унга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ходимлари ва партия фаоллари иштирок этишди. 

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азамат Абдижалиев томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.

“Қорақалпоғистон Республикаси 2017 йил 1 янбардан бошлаб юқори бюджетдан субвенция олувчилар қаторидан чиқарилди. Бироқ, республика бўйича 9 туман (Амударё, Беруний, Кегайли, Қораўзак, Тахтакўпир, Тўрткўл, Чимбой, Шўманай, Элликқалъа) субвенция олувчилар қаторига киради.

Бу туманларда субвенция улушини камайтириш, субвенциядан босқичма босқич чиқариш бўйича Ўзбекистон Респуб ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 308 сонли “2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар базасини кенгайтириш, субвенция улушини камайтириш ҳамда уларни босқичма-босқич субвенциядан чиқаришни таъминлаш бўйича ҳудудий Дастури тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул этилди.


Бу Дастурга мувофиқ 2017-2021 йиллар якуни билан 6 туман, шундан 2017 йил якуни билан Қораўзак, Тўрткўл ва Элликқалъа, 2019 йил якуни билан Беруний, 2020 йил якуни билан Чимбой, Амударё туманлари субвенциядан чиқарилади. Шунингдек, 2021 йил охирига келиб субвенция улуши Кегайли туманида 55,1 фоиздан 27,5 фоизга, Тахтакўпир туманида 57,5 фозидан 34,9 фоизга, Шўманай туманида 56,1 фоиздан 30,4 фозига камаяди.

Бугунги кунда дастурнинг бажарилиши ҳисобидан 7 ой давомида бюджетга қўшимча 15 млрд 241,8 млн (режа 15 млрд 872,2, 96 фоиз) даромад туширилди. Шундан янги лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобидан 5 млрд 445,9 млн сўм, корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳисобидан 565,4 млн сўм, солиқ тўловчиларни қамраш ҳисобидан 4 млрд 237,6 млн сўм, ўндирилмай турган қарздорликларни ундуруш ҳисобидан 4 млрд 992,9 млн сўм бюджетга қўшимча туширилди”.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

Бўлимлар