Нукусда қурилаётган масжидга 1,5 млрд, аэропорт конференция залига 1,0 млрд, "Амфитеатр"га 0,6 млрд сўм ажратилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси иш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси томонидан мазкур йил давомида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган чораларнинг ҳисоботлари тингланди.

Унга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ходимлари ва партия фаоллари иштирок этишди. 

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азамат Абдижалиев томонидан вазирликнинг ҳисоботи тингланди.


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджет манбалари ҳисобидан ажратилган маблағлар билан бирга 72,5 млрд.сўм ажратилган. 

Бу маблағларнинг бугунги кунга 62,8 млрд сўм молиялаштирилиб, 51,9 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди. Бугунги кунга элатли пунктларни ичимлик сув билан таъминлаш бўйича 22 объект фойдаланишга топширилди. Шундан, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджет манбалари ҳисобидан "Қўнғирот-Мўйноқ" сув ўтказгичи қурилиши учун 5,0 млрд сўм, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари учун хизмат бобидаги турар-жойлар қурилиши учун 6,9 млрд сўм, Нукус шаҳридаги "Имом эшчон Муҳаммад" масжиди реконструкцияси ишларига 1,5 млрд сўм, "Нукус" аэропорти конференция зали қурилиши учун 1,0 млрд сўм, Нукус шаҳридаги "Амфитеатр" иморати реконструкция ишларига 0,6 млрд сўм маблағ ажратилди".

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот ҳизмати

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар