Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашувида ҳоким ўринбосари ёшлар муаммоларини тинглади

Элликқалъа туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июл кунги ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида ПФ-5106-сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мавзусида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ellikqala.uz хабар бермоқда.
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Учрашувда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Хасанов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Аитбаева, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари рахбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, улар доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ёшлар томонидан саволлар берилиб, тегишлилиги бўйича мутахассислардан жавоб ва тавсиялар берилди. Шунингдек учрашувда,Элликқалъа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси “Энг ёш касб маҳорат устаси ” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси ғолиби, жорий йил сентябр ойида Россиянинг Санк-Петербург шахрида ўтказиладиган сартарошлик ва декаратив косметика бўйича халқаро танлов иштирокчиси Гўзал Ҳакимбаева ўз тенгдошларига қўлга киритган ютуқлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Элликқалъада ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бўлимлар