Тўрткўллик ҳайдовчи бошқарган ИСУЗУ Қашқадарёда Нексия билан тўқнашиб кетди

Йўл интизомни ёқтиради. Интизомли ҳайдовчиларнинг эса йўллари ҳамиша равон бўлади. Аммо афсуски, сўнгги вақтларда айрим ҳайдовчиларимиз, айниқса,  юк автомобиллари ҳайдовчилари томонидан дам олмасдан, чарчоқ ҳолатларини, об-ҳаво шароитларини инобатга олмасдан, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиб, тунги вақтда узоқ муддат транспорт воситасини бошқариш каби масъулиятсизликлар инсонлар ўлимига сабабчи бўлаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармокда.

Жумладан, 2017 йил 27 август куни соат 07-00 ларда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида, ҳайдовчи Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Д.Б. шахсий «ИСУЗУ» русумли юк автомобилини бошқараётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Денов туманида яшаган Т.Э. бошқарувидаги «НЕКСИЯ» русумли автомобилини йўлига чиқиб тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси

Бўлимлар