ТАТУ Нукус филиали талабалар театр студиялари фестивалининг Республика босқичига йўл олди

Республикамиз олий таълим муассасаларида талабалар театр студиялари ташкил этилган. Улар ўртасида ҳар йили Низом асосида 4 босқичли фестивал ўтказилади.

Жорий йил 13 май куни Нукус шаҳри Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали театрда Республика Олий таълим муассасалари талабалар театр студиялари фестивалининг 3-минтақавий босқичи ўтказилди. Фестивалда Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университети “Зиё” талабалар театр студияси К.Ниязов пъессаси асосида “Митти фариштам” номли (драма) спектакли билан, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Тонг нури» талабалар театр студияси томонидан Д.Дарушова пъессаси асосида «Қайдасанг бахтим» номли (драма) спектакли билан қатнашиб, жами иккита жамоалардан 28 нафар талаба иштирок этди.

Талабалар театр студиялари томонидан яратилган спектакллар профессор-ўқитувчилар ва талабаларга намойиш этилди. Ушбу сахна асарларини талабалар томондидан профессионал актёр ва актрисалар кабимохирона тарзда ижро этиб, танланган асарнинг ғоясини, маъзмун-мохиятини тўлақонли кўрсата олди. Мазкур спектаклларёшларни ватанпарварлик, мехнатсеварлик, ўз ойласига хурмат, ватанга садоқат ва қахрамонлик рухида тарбиялашга қаратилган.

Фестивалда иштирок этган жамоаларнинг чиқишларини тажрибали мутахассислардан иборат Ҳайъат аъзолари томонидан Низомда кўрсатилган 6та номинация мезонлари асосида баҳоланди ва қуйидагича ғолиблар аниқланди:

1. «Энг яхши спектакл», «Энг яхши аёл роли учун» ва «Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари» номинациялари бўйича ТошАТУ Нукус филиали «Тонг нури» талабалар театр студияси ғолиб деп топилди ва кейинги 4-якуний (Республика) босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2. «Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини учун», «Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун» ва «Энг яхши эркак роли учун»номинациялари бўйича Урганч давлат университети “Зиё” талабалар театр студияси ғолиби деп белгиланди.

Бўлимлар