Қорақалпоғистонда 8 нафар фоҳиша ва енгилтабиатли аёллар тери-таносил касалликлари диспансерларига жойлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3095-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги фармойишига асос Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 27 июньдаги фармойиш ишлаб чиқди. Ушбу фармойиш миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати «KRuz.uz»га хабар бермоқда.

Мақсадсиз юрган шахси ноаниқ, иш ва ўқиш жойига эга бўлмаган 22 нафар шахслар реабилитация марказларига, 8 нафар фоҳиша ва енгилтабиатли аёллар тери-таносил касалликлари диспансерларига жойлаштирилди.

Профилактика инспекторлари раҳбарлигида тузилган мураббий гуруҳлар томонидан ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 4857 нафар шахслар билан профилактик ишлар амалга оширилди.

Ўтказилган профилактик ва тезкор ишловлар натижасида 21 нафар илгари судланган шахслар устидан маъмурий назора тўрнатилди.

Ҳуқуқ бузарлик ва жиноятлар содир этишга мойил бўлган 805 нафар шахслар ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинди.

Бўлимлар